Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсун—Термиз йўлида кучли қор сабабли 150дан ортиқ машина тўхтаб қолди
Жорий йилнинг 22 январь куни Сурхондарё вилояти Бойсун—Термиз йўлида кучли қор сабабли 150дан ортиқ транспорт воситаси тўхтаб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бойсун—Термиз йўналишидаги автомобиль йўлида кучли қор ёғиши натижасида машиналарнинг ҳаракати вақтинчалик тўхтагани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Мазкур хабар асосида Бойсун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлни қордан тозалаган, 150дан ортиқ автомашинар ва 300га яқин фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида Бойсун—Термиз йўналишидаги автомобиллар ҳаракати тикланган.
Аввалроқ, Китобдаги Тахтиқорача довонида қалин қор сабаб қатнов тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026