Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда жиноятчиликка қарши курашиш учун юзни таниш технологияси қўллана бошланди
Лондон полицияси жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида шаҳар кўчаларида юзни таниш технологиясини қўллай бошлади. Бу ҳақда Скотленд-Ярдда маълум қилинди.
“Ушбу технология разведка маълумотларига асосланади ва Лондоннинг муайян жойларида қўлланади. Бу технология оғир жиноятларга, жумладан пичоқ ва ўқотар қурол қўлланган ҳолда зўравонликлар содир этиш, болаларнинг жинсий эксплуатациясига қарши курашишга ва қалтис вазиятда қолганларни ҳимоялашда ёрдам беради”, дейилган хабарда.
Полицияда таъкидланишича, ушбу технология полициянинг анъанавий ишлаш тизимини йўққа чиқармайди.
“Ушбу тизим полициячига “сен эҳтимол қидираётган одам анави ерда” деб йўл-йўриқ кўрсатади, бироқ бирор-бир чора кўришни полициячининг ўзи ҳал қилади”, дейилган хабарда.
Полицияда таъкидланишича, бундай технологиялар хусусий секторда анчадан бери қўлланади.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026