Пекинда фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг энг юқори даражаси жорий қилинди
Хитой пойтахти Пекинда янги типдаги коронавирус тарқалиши сабабли аҳоли саломатлиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг энг юқори даражаси жорий қилинди. Бу ҳақда Пекиннинг соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Лэй Хайчао маълум қилди.
“Пекинда соат 14.00 ҳолатига кўра, коронавирусдан 29 та касалланиш ҳолати қайд этилган, бир киши оғир аҳволда, қолган беморларнинг аҳволи яхшиланган. Айни вақтда Пекинда аҳоли соғлиғи соҳасидаги жиддий фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг “I” даражаси жорий қилинди”, деб маълум қилган матбуот анжуманда Лэй Хайчао.
Аввалроқ шундай режим касаллик ўчоғи жойлашган Хубэй провинциясида киритилганди. Бундан ташқари, Хубэйда вирус сабабли транспорт алоқаси тўхтатилган шаҳарлар сони 13 тага етди.
Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг “I” даражаси аҳоли соғлиғи билан боғлиқ ўта йирик фавқулодда вазиятларда эълон қилинади ва маҳаллий ҳокимиятнинг уларга Хитой давлат кенгаши ва марказлаштирилган штаб режасига кўра жавоб беришини кўзда тутади.
Мавзуга оид
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
10:09 / 29.04.2024
Илон Маск Пекинга эълон қилинмаган ташриф билан келди
11:32 / 24.01.2024
Пекинда «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиши бўлиб ўтди
12:28 / 03.11.2023