Деновда қўш қотиллик содир этилди
2019 йил 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси Денов тумани тиббиёт бирлашмаси биносида икки йигит – опа-сингилнинг болалари пичоқланиш оқибатида ҳалок бўлишган.
Маълумотларга кўра, воқеа стадионда бир йигитни икки йигит дўппослаши билан бошланган. Кейин «иш»га ошна-оғайниларнинг ҳам аралашиши ва ниҳоят «масала» жиддий тус олиб, калтакланган йигитнинг тиббий кўрикдан ўтишигача бориб етган.
Қотиллик эса айнан шифохонада – пичоқлар билан қуролланган ака-укалар томонидан содир этилган. Бу мудҳиш ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш учун Бош прокуратура орқали Сурхондарё вилояти прокуратурасига мурожаат этдик.
Прокуратуранинг бизга йўллаган маълумотномасида қуйидагилар келтирилади:
«2019 йил 7 декабрь куни соат 23:30лар чамасида Денов тумани, «Нуристон» маҳалласида яшовчи М.А. Денов тумани, «Лочин» маҳалласида жойлашган футбол ўйингоҳида ўзига таниш бўлган Мирзоҳид Тошмуродов билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни уриб тан жароҳати етказган.
М.Тошмуродов шериклари Анвар Мўминов, Сирожиддин Тошмуродов, Абдуманноф Ўролов, Шокир Эшқуватов ва Шерхон Ҳолиқовлар билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмасига шифокор кўригидан ўтиш мақсадида борганида, уларнинг ортидан М.А. отаси М.Т., акалари М.А. ва М.А. билан биргаликда борган.
Соат 01:20ларда тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ота ва унинг ўғиллари Мирзоҳид Тошмуродовнинг шериклари Шокир Эшқуватов ва Абдуманноф Ўролов билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида М.А. ёнида бўлган пичоқни дастлаб Ш.Эшқуватовнинг кўкрак қафасига, кейин А.Ўроловнинг ҳам кўкрак қафасига қасддан санчган. Етказилган оғир тан жароҳати натижасида Ш.Эшқуватов ва А.Ўроловлар воқеа жойида вафот этишган.
Ҳолат юзасидан 08.12.2019 йилда Денов туман прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан 222102/2019-38-сонли жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши 09.12.2019 йилда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими иш юритувига олиниб, гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган» – дейилади прокуратура хабарида.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024