Нукусда табиий газ ўғирланиши билан боғлиқ 22та ҳолат аниқланди
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ ходимлари ой бошидан буён 20 кун ичида истеъмолчилар орасида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ва газ таъминоти тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўтказилган текширувлар давомида 22та қоидабузарлик ҳолатларини аниқлашди.
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ ходимлари 2020 йил 3-23 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳри бўлими тезкор гуруҳи билан ҳамкорликда истеъмолчилар орасида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, ўғирликларни аниқлаш ҳамда газ таъминоти тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича текширув ўтказди.
Ҳамкорликда олиб борилган текширувлар натижасида ёқилғи ўғирлаш ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ 22та ҳолат аниқланди. Аниқланган қоидабузарлар орасида - 20та юридик ва 2 нафар жисмоний шахслар бўлиб, текширув натижаларига кўра қўшма гуруҳ олтита ишни қайта кўриб чиқди. Хусусан, 9,6 минг куб метрдан ортиқ истеъмол қилинган «зангори ёқилғи» учун қўшимча равишда 6,3 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.
Ҳозирда аниқланган бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳри бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таркибий бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутахассислари билан биргаликда газ таъминоти тизимидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни давом эттирмоқда», дейилади «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
16:16 / 05.11.2024
«Ҳудудгазтаъминот» кунлик газ истеъмолини кузатиб бориш имконини берувчи ботни ишга туширди
08:10 / 28.10.2024
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
10:33 / 08.09.2024