АҚШ Афғонистонни тиклашга қарийб 137 миллиард доллар сарфлагани маълум қилинди
АҚШ кейинги йилларда Афғонистонга ёрдам бериш учун қарийб 137 миллиард доллар сарфлади, деб маълум қилди Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспектор Жон Сопко.
"2019 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, бу рақам 136,97 миллиард долларни ташкил этади", - деди Сопко вакиллар палатасидаги чиқиши чоғида.
У бу маблағ қанча муддатда сарфланганига аниқлик киритмади.
Сопко Афғонистондаги умумий вазият ҳақида гапирар экан, АҚШ ёрдамига қарамасдан, мамлакат иқтисодиёти ўта заиф эканлиги, қуролли низолар давом этаётгани ва гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш ўсаётганини билдирди.
"Маълумот ўрнида: АҚШнинг кўприк ва йўллар қурилиши учун йиллик бюджети 50-60 миллиардни ташкил этади. Афғонистонга сарфлаган пулимизга миллий инфратузилмамиз бюджетини икки-уч йил ичида икки бараварга оширишимиз мумкин эди", - деди у.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024