«Арсенал» янги трансферини эълон қилди
Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳимоячиси Пабло Мари Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтди.
Испаниялик футболчи кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар «Арсенал»га ижарага берилган.
Ушбу футболчи лондонликлар клубининг қишки трансферлардаги илк трансфери бўлди. Қайд этилишича, Мари Томас Вермалендан кейинги 2009 йилдан буён жамоа таклиф этган илк чапақай марказий ҳимоячидир.
Маълумот учун, Мари ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Фламенго»га ўтганди. Испаниялик футболчи Бразилия клубида 30 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Ҳимоячи «Фламенго» сафида Либертадорес кубоги ва Бразилия чемпионати ғолибига айланди. Марининг трансфер бозоридаги баҳоси 1,8 миллион еврони ташкил этади.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024