Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда илк марта коронавируснинг одамдан одамга юқиши қайд этилди
АҚШда янги коронавирусга чалиниш бўйича олтинчи ҳолат қайд этилди. Илк марта вируснинг одамдан одамга юқиши кузатилди. Бу ҳақда АҚШ санитария идораси маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда Ухань шаҳрида тарқалишни бошлаган коронавирусдан ҳозиргача 170 киши вафот этди, вирусни юқтириб олганлар сони 7711 нафарни ташкил этмоқда, бошқа мамлакатларда ҳам вирусни юқтириб олганлар сони қўшиб ҳисобланганда бу кўрсаткич 7894 кишига етган. Инфекция Хитойдан ташқари яна 16 мамлакатда қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус тарқалиши жадаллашгани сабабли фавқулодда қўмитасининг махсус йиғилишини чақиртирган. Йиғилиш ташкилотнинг Женевадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтади.
ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебреисус ташкилотдагилар вирус Германия, Вьетнам ва Японияда Хитойга бормаганларга ҳам юққанидан ташвишдалигини билдирган.
«Хитойдан ташқарида бу вирус одамдан одамга юқиши билан боғлиқ ҳолатлар жуда кам бўлса ҳам, глобал эпидемия юзага келиши хавфи мавжуд», - деган у.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026