Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автокран олиб кириш учун 4 миллиард сўм имтиёз олиш режаси амалга ошмади
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатишга уриниш ҳамда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш каби навбатдаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари фуқаро Т.А. томонидан 4 млрд. 162 млн. 888 минг сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган автокран воситасининг ёрлиқларидаги маълумот билан автомашинанинг ҳолатини тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказишди.
Натижада мазкур автотранспорт воситаси ҳужжатларда кўрсатилганидек 2018 йилда эмас, балки 2007 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.
«Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», – дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026