Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирус сабабли ярим йилга фавқулодда ҳолат жорий этилди
Италия ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи ошганлиги сабабли мамлакатда ярим йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу қарор профилактика тадбирлари тартибида қабул қилинди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.
Қайд этилишича, профилактика тадбирлари учун 5 млн евро ажратилган.
30 январда Италияда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ 2 та ҳолат тасдиқланди. Улар хитойлик икки сайёҳ бўлиб, ҳозирда уларнинг қаерларда бўлгани ўрганилмоқда.
31 январдан Италия Хитой билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилди.
2 февраль куни Италияга Хитойнинг Хубэй вилоятидан эвакуация қилинаётган фуқаролар келтирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазиятни жаҳон миқёсидаги фавқулодда ҳолат деб баҳолади.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026