Мьянма Хитойдан келган самолётни ортига қайтариб юборди
Мьянма ҳукумати йўловчилардан бири коронавирусга чалингани гумон қилингани боис Гуанчжоу шаҳридан келган самолётни Хитойга қайтариб юборди.
Бу ҳақда Irrawaddy журнали ёзмоқда.
Маълум қилинишича, China Southern Airlines авиакомпаниясининг йўналишдаги самолёти жума куни эрталаб Янгон аэропортига келиб қўнган. Йўловчилардан бири, Хитой фуқаросида шамоллаш белгилари аниқланиб, у коронавирусга текшириш учун касалхонага олиб кетилган, қолган йўловчиларга эса самолётни тарк этиш тақиқланган.
Кейинроқ текширувга ва 14 кунлик карантинга рози бўлган бир неча нафар Мьянма фуқаросига самолётдан тушишига рухсат берилган. Самолёт эса қолган йўловчилари билан ортга, Гуанчжоуга қайтариб юборилган.
Мамлакат аэропортлари ва чегараларда Хитойдан келаётган барча шахслар эпидемиологик текширувдан ўтказилмоқда, деб ёзади журнал.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023