Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Хубэй вилоятидан ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошламоқда
Россия коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сабабли Хитойнинг Хубэй вилоятидан ўз фуқароларини эвакуация қилиш чора-тадбирларини бошлаганини маълум қилди.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Хубэй вилоятидан мустақил равишда чиқиб кетишнинг иложи йўқ, чунки ҳудудда карантин жорий этилган.
31 январь куни Россияда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки икки ҳолат қайд этилди. Мамлакат бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг маълум қилишича, коронавирус сабабли Россия-Мўғулистон чегарасини кесиб ўтиш чекланган ҳамда Ухань шаҳри ва Хубэй вилоятини тарк этишни истаган россияликларни эвакуация қилиш бошланади. Унинг сўзларига кўра, Уханда 300, Хубэйда 341 нафар Россия фуқароси бор.
Эвакуация қилинган фуқаролар Россияда аэропортга қўнишлари биланоқ қўшимча эпидемиологик назоратдан ўтказилади.
31 январь ҳолатига Хитойда жами 9720 нафарни ташкил қилган, 1500 нафар киши оғир ҳолатда даволанмоқда, 213 нафар киши ушбу касалликдан вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро тиббий санитария қоидалари сайтидаги маълумотларга кўра, 31 январь кунига коронавирус инфекциясига чалиниш дунёнинг 20 та давлатида қайд этилган.
Мавзуга оид
21:37
Россиядаги туғруқхонада йил бошидан бери тўққиз чақалоқ вафот этди, жиноят иши қўзғатилди
16:35
Кипрда “Уралкалий” собиқ раҳбари Владислав Баумгертнер бедарак йўқолди
15:47
Кипер: Россия Панама ва Сан-Марино байроқлари остидаги кемаларга ҳужум қилди
14:21