АҚШ Беларусни нефть билан юз фоиз таъминлашга тайёрлигини билдирди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Америка компаниялари Беларуснинг нефтга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга тайёрлигини маълум қилди.
"АҚШ Беларусга ўз суверен давлатини ташкил қилишига ёрдам бермоқчи. Энергия ресурслари ишлаб чиқарувчиларимиз сизларни зарур нефть билан рақобат нархларида юз фоизга таъминлашга тайёр", — деди у журналистларга Минскда.
Помпео Минскка Евросиё турнеси доирасида ташриф буюрди. Қайд этилишича, ушбу ташрифдан мақсад — АҚШнинг "суверен, мустақил, барқарор ва фаровон Беларус" тарафдори эканлигини ва икки томонлама муносабатларни яхшилашга уринишини тасдиқлаш.
Минск ҳозирда фақат Россиядан нефть сотиб олади, аммо бу борада янги шартнома тузиш қийин кечмоқда. Шартнома йўқлиги боис Россия 1 январдан мамлакатга нефть етказиб беришни тўхтатганди, аммо бир неча кундан сўнг етказиб бериш тикланди. Томонлар ҳалигача шартнома имзолай олмади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024