Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди
АҚШда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Яқинда Хитойда бўлган сайёҳларга мамлакатга кириш вақтинчалик тақиқланади.
Фото: EPA
Фавқулодда ҳолат киритилиши ҳақидаги фармонни АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган. Бу ҳақда АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат АҚШнинг шарқий соҳили бўйича 2 февраль соат 17.00дан амал қилишни бошлайди.
Ушбу тартиб коронавирус юқтириши хавфига эга хорижий фуқароларга АҚШга киришни вақтинчалик тақиқлайди.
Азарнинг айтишича, гап Хитойда 14 кун ёки ундан камроқ вақт аввал бўлган хорижликлар ҳақида бормоқда. АҚШ фуқаролари ва доимий резидентлари оила аъзолари бундан мустасно.
“АҚШнинг Хитойдан қайтаётган фуқаролари 14 кун давомида алоҳида кузатув остида бўлади”, деб қўшимча қилган вазир.
Бундан ташқари, фавқулодда ҳолат АҚШдан Хитойга парвозлар фақатгина 7 та аэропортдан амалга оширилишини кўзда тутади.
“Ҳозирда америкаликлар учун вирус юқтириш хавфи паст, бу чоралар эвазига у паст бўлиб қолишини таъминлаймиз”, деб таъкидлаб ўтган Азар.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдаги коронавирус эпидемиясини халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб тан олганди.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026