Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша АҚШдан 32 дона F-35 қирувчи самолётини сотиб олди
Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак АҚШдан 35 дона F-35A Lightning II қирувчи самолётини сотиб олишга 4,6 млрд долларлик шартномани имзолади.
Польша 2019 йил майида АҚШга F-35A самолётидан 32 дона сотиш илтимоси билан мурожаат қилган. Ўшанда Блашчак Польша ҳаво кучларига собиқ иттифоқ самолётларини замонавий моделдаги самолётларга алмаштириш талаб этилаётганини айтган.
Таъкидланишича, самолётларни сотиб олишга Польшанинг мудофаа харажатларининг катта қисми сарфланади. НАТО статистикасига кўра, Польша 2019 йилда мудофаага 11,9 млрд доллар сарфлашни режалаштирганди.
Самолётлар Польшага 2024 йилдагина етказиб берилади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Польша раҳбариятининг самолётларни сотиб олиш қарорини олқишлаб, уни “АҚШ ва Польша ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи ва жамоавий ҳамда шахсий мудофаага кўмаклашувчи доно қарор” деб атаган.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026