Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил 1 апрелдан бошлаб ИИВ ҳузурида яна бир жамғарма фаолият юрита бошлайди
Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Юқоридаги қарор қуйидаги таҳрирдаги банд билан тўлдирилади:
“2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси (Республика жамғармаси) ташкил этилсин.
Белгилансинки:
а) Республика жамғармасини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
жамғармаларнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Республика жамғармаси маблағлари Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг асослантирилган хулосасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.”.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириши мўлжалланган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026