Ўзбекистон | 09:29 / 03.02.2020
2886
1 дақиқада ўқилади

Электрошок қурилмаларининг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормалари тасдиқланади

Электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормалар белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, электрошок қурилмаларининг, учқун чиқаргичларнинг ва бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормалари тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Электрошок қурилмаларининг, учқун чиқаргичларнинг ва бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни белгилаш тўғрисида

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миллий гвардия қўмондони Б.Тошматов зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид