Ўзбекистон | 09:46 / 03.02.2020
6493
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилади

Ўзбекистон Транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг информацион ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимга қўшилади.

Фото: Рамиль Ситдиков

Ўзбекистон президентининг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, мамлакат 2014 йил 30 майда Минск (Беларусь Республикаси) шаҳрида имзоланган Транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг информацион ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимга қўшилиши мўлжалланган.
 
Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул ваколатли орган этиб белгиланади.
 
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг ушбу халқаро шартномага қўшилиши ва уни амалга оширишга масъул ваколатли органлар тўғрисида тегишли хабарномани депозитарийга юборади.
 
Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан сўнг ўрнатилган тартибда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишининг назоратини таъминлайди.
 
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Н. Арипов ва президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид