Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
369 миллион сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юртимизга кириб келган фуқаро С.Ш. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
«Натижада унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 369 миллион сўмлик жами 7000 донадан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари яширилганлиги аниқланди», – дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.

Бу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро У.В. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида унинг эгнидаги кийимлари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган жами 19800 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланган.

Бу борада ҳам божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026