Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда тиббиёт ходимлари Хитой билан қатновлар тўхтатилишини талаб қилмоқда
Ҳонгконгда тўрт мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Хитой билан қатновлар тўлиқ тўхтатилишини талаб қилиб ишга чиқмади. Бу ҳақда RTHK телеканали хабар берди.
"Бугун 4400 дан ортиқ тиббиёт ходимлари навбатчиликка чиқмади, уларнинг аксарияти – 2500 дан ортиғи санитарлар, бу тиббий хизмат фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди", - дейилади телеканал хабарида.
Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лэм тиббиёт ходимлари ўз муносабатларини қайта кўриб чиқишлари ва ишга қайтишларига умид билдирди.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 20,4 мингдан ортиб кетган, 425 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026