Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган ўзбекистонлик мигрантлар қутқарилди
Қозоғистонда йўл ходимлари «Новосибирск-Чимкент» рейсидаги автобуснинг 37 йўловчисини қутқариб қолишди. Автобус чўлнинг ўртасида 20 даража совуқда бузилиб қолган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Патрул ходимлари транспорт воситасини 2 февраль куни соат 23:30лар атрофида аниқлашган. Ҳайдовчининг тушунтиришича, автобус «Новосибирск-Чимкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. 2 февраль куни у Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтди, аммо ҳаракатлантирувчи механизм бузилгани сабабли у йўлда тўхтаб қолган.
Ҳодиса «Қизилўрда-Павлодар» автомобиль йўлининг 203-километрида юз берган. Автобусда ўзбекистонлик 37 йўловчи бўлган. Шу билан бирга, ҳаво ҳарорати 20 даража совуқни ташкил этгани айтилади.
Воқеа жойига маҳаллий полиция, қутқарувчилар ва йўл ходимлари етиб келишган. Улар одамларни Шидерти қишлоғидаги иситиш пунктига олиб боришни ташкиллаштиришди. Кейинчалик йўловчилар бошқа транспорт орқали Қарағанда шаҳрига жўнатилди.
«Полициячилар автобусдаги носозликни бартараф этишга ёрдам бермоқда», - дея маълум қилди полиция.
Автобус бузилиб қолган йўлда кучли қор бўрони ва кўриниш чекланганлиги сабабли барча турдаги транспорт воситалари учун ҳаракатланиш чеклаб қўйилди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024