Декабрь ойида Ўзбекистонда «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида» қонун қабул қилинган эди. Ю-Репорт лойиҳаси Ёшлар иттифоқи билан бирга мамлакат ёшларининг волонтёр фаолиятига муносабатини ўрганди.
Сўровномада бутун мамлакат бўйлаб 4500дан ортиқ респондент қатнашган, уларнинг 38 фоизи – хотин-қизлар.
Волонтёрлик ҳақидаги сўровноманинг асосий натижалари
1. Респондентларнинг аксарияти (68 фоиз) улар волонтёрлик нималигини билишларига ишонишади, респондентларнинг 26 фоизи эса бу қандай фаолият эканини билишмайди.

2. Ю-Репортёрларнинг ярмидан кўпи (58 фоиз) волонтёрликни «эзгулик учун беғараз меҳнат» билан боғлашади. 14 фоизи эса «ватан равнақи учун ёрдам» вариантини танлашди.

3. Респондентларнинг 18 фоизи улар ҳозирда волонтёр эканликларини айтишган ва бу вариант барча ёш тоифаларида тенг равишда танланган. Ю-Репортёрларнинг 1/3 қисми ҳеч қачон волонтёр бўлмаган, шу билан бир вақтда 1/4 қисми аввал волонтёр бўлишган. Сўров иштирокчиларининг 1/5 қисмида волонтёр бўлиш истаги бор, лекин буни қандай қилишни билмайди.

4. Таълим лойиҳалари – волонтёрлик фаолиятнинг энг жозибали соҳаси. Респондентларнинг 20 фоизи ушбу вариантни танлади. Иккинчи ўринда – ёшлар билан ишлаш (17 фоиз).

5. Қизиғи шундаки, таълим соҳасида волонтёрлик қилиш 35 ёш ва ундан катта ёшдаги респондентлар учун энг жозибали бўлди.
6. Сўровда қатнашган ёшларнинг аксарияти (60 фоиз) одамларга ёрдам бериш истаги уларни волонтёрлик билан шуғулланишга ундайди, дея эътироф этишган. Иккинчи энг муҳим рағбатлантирувчи омил – бу ўз-ўзини ривожлантириш истаги (13 фоиз). Учинчи ўринда – бир жамоанинг қисми бўлиш истаги (11 фоиз).














