Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямайкага парвоз қилган Канада самолёти коронавирус тўғрисидаги ҳазил сабабли ортига қайтди
Самолёт аэропортга қўнганидан сўнг 29 ёшли ҳазилкаш ҳибсга олинган. 9 мартда унинг устидан суд бўлиб ўтиши белгиланди.
Канаданинг WestJet авиакомпаниясига қарашли, Торонтодан Ямайкага парвоз қилган самолёт йўловчининг коронавирус тўғрисидаги ҳазили сабабли аэропортга қайтди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.
Полициянинг маълумот беришича, WS 2702 рейсининг йўловчиларидан бири парвоз вақтида кутилмаганда ўрнидан турган ва яқинда Хитойда бўлганини, коронавирус билан зарарланганини эълон қилган. Самолёт бортида 243 нафар йўловчи бўлган.
"Экипаж аъзолари бу ҳақда самолёт командирига маълум қилган. Шундан сўнг Торонто аэропортига қайтишга қарор қилинган", — дейилади аэропорт жойлашган Пил райони полицияси баёнотида.
Самолёт аэропортга қўнганидан сўнг 29 ёшли ҳазилкаш ҳибсга олинган. 9 мартда унинг устидан суд бўлиб ўтиши белгиланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 20,4 минг кишидан ошган, 425 киши вафот этган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026