Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҲДЁ соҳасида жавобгарлик ҳолатлари кенгайтирилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 230-«Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддасига янги таркибдаги ҳуқуқбузарликлар киритилди
Ушбу модда доирасида қатор ҳолатларда БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдордаги жарималар солиниши назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Ушбу ҳолатлар:
васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмуриятига - топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чоралар кўрмаганлик учун;
тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига - туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик учун.
Тузатишлар 23.01.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026