Жаҳон | 15:51 / 05.02.2020
7948
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда бортида 1,8 минг йўловчи бўлган круиз лайнери карантинга жўнатилди

Ҳонгконгда World Dream круиз лайнерининг йўловчи ва экипаж аъзоларини коронавирусдан зарарланиш бўйича тиббий текширувдан ўтказишга қарор қилинди. 

Фото: Behrouz MEHRI / AFP

Текширувлар якунлангунига қадар Genting Cruise Lines компаниясининг бортида 1,8 мингдан ортиқ йўловчи бўлган кемаси Ҳонгконг портида карантинда туради – унинг йўловчи ва экипаж аъзоларига қуруқликка тушишга рухсат берилмайди. Лайнер йўловчиларининг 90 фоизга яқини Ҳонгконг фуқаролари ҳисобланади.

Қайд этилишича, экипаж аъзоларида ҳарорат кўтарилиши, йўтал ва томоқда оғриқ сезиш кузатилган.

Аввалроқ World Dream лайнерига Тайвань жануби-ғарбидаги Гаосюн шаҳри портига киришга рухсат берилмаганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 24 мингдан ошган, 490 киши вафот этган.

Мавзуга оид