Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудий назорат инспекциялари қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг миқдорда ажратма олишади
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомини берилади ва ҳудудий инспекциялар унга бўйсундирилади.
Бу президентнинг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»га қарорида ўз аксини топган. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
Инспекция тузилмасида 2 та бошқарув ходими штат бирлигидан иборат бўлган Комплаенс хизматини ташкил қилинади ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозимини киритилади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб Инспекция ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.
Президент қарори билан Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 40 нафардан иборат тузилмаси, ҳудудий назорат инспекцияларининг намунавий тузилмаси тасдиқланган.
Инспекция бошлиғига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
· бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, заруратга кўра, Инспекция штат бирликларига ўзгартиришлар киритиш;
· объектлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини тасдиқлаш;
· ҳудудий инспекцияларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш.
Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, ҳудудий инспекциялар фаолияти эса қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалардан шакллантирилувчи маблағлар ҳамда шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.
2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (ҚҚСсиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
· 0,02 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига, шу жумладан, 0,01 фоизи – Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади;
· 0,18 фоизи ҳудудий инспекциялар ихтиёрида қолдирилади.
Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади:
· Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
· Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг жорий ва бошқа харажатларини молиялаштириш;
· Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш;
· Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Мавзуга оид
18:58 / 22.11.2025
Тошкентда қурилиш майдонларига ҳам сув сепилмоқда
15:12 / 22.11.2025
Ўзбекистонда қурилиш бозори ҳажми 10 ойда қарийб 15 фоизга ошди
12:04 / 22.11.2025
Экологик қонунбузарликлар учун молиявий санкция фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланади
15:38 / 21.11.2025