Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия 2023 йилдан ўз қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Туркия 2023 йилдан ўз қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни бошлайди, деб маълум қилди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
"2023 йилга режалаштирилган ўз ҳарбий самолётларимизнинг ишлаб чиқариши бошланиши Туркияга F-35 етказиб беришни истамаётганлар учун энг яхши жавоб бўлади", - деди Эрдўған.
У Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари тез орада мамлакатда ишлаб чиқарилган Bozdoğan баллистик ракеталарини олишини қўшимча қилди. Яқин келажакда мамлакатда Туркиянинг биринчи авиаташувчиси қурилади.
2019 йил ёзда Россия Туркияга С-400 зенит-ракета тизимини етказиб беришни бошлади. Вашингтон Россия билан келишувни рад этишни ва АҚШнинг Patriot тизимини сотиб олишни таклиф этиб, акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчи самолётлари етказиб берилмаслигини маълум қилди.
Анқара бу таклифга рози бўлмади.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026