Жаҳон | 23:44 / 05.02.2020
9272
1 дақиқада ўқилади

Европада 25 йил ичида АҚШнинг энг кўп сонли қўшини иштирокидаги машғулотлар бошланмоқда 

Европада НАТОнинг АҚШ бошчилигидаги Defender-Europe 20 (“Европа муҳофизи 2020”) деб номланган кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланмоқда. Таъкидланишича, ушбу машғулотлар НАТОнинг 25 йил ичида Европадаги АҚШнинг энг кўп сонли қўшини иштирокидаги машғулотлари ҳисобланади. 

НАТО матбуот хизматида маълум қилинишича, машғулотларда НАТОга аъзо ва унга ҳамкор ҳисобланган 18 та давлатдан 37 мингдан кўпроқ ҳарбий иштирок этади. 

АҚШдан Европага 20 минг аскар ва зобит ташланади. Машғулотлар май ойи ўрталаригача давом этади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия бу машғулотларга жавоб беришини айтган. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, ушбу машғулотлар бирор-бир давлатга қаратилмаган. “Улардан мақсад АҚШнинг зарурат вақтида альянс бўйича иттифоқдошларини ҳимоялаш учун Европада ўз кучларини тезкорлик билан жойлаштира олишини кўрсатишдан иборат”, деб айтган НАТО бош котиби. 

Қўшинлар ҳаракатланадиган асосий ҳудуд Польша бўлади, Германия эса логистик марказ ва бош транзит давлат вазифасини бажаради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид