Жаҳон | 17:24 / 06.02.2020
8998
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Хитойга барча турдаги почта жўнатмаларини тўхтатди

Хитойга ҳамда транзит йўли билан Хитой орқали жўнатма юбориладиган мамлакатларга почта жўнатмаларини юбориш тўхтатилган.

Фото: forbes.kz

Қозоғистоннинг "Казпочта" почта оператори Хитойга жўнатиладиган барча турдаги почта жўнатмаларини тўхтатди.

"Хитой почта маъмуриятининг ташаббуси билан Хитой ва Қозоғистон ўртасида авто, авиа ва темир йўл қатнови орқали почта алмашинуви бекор қилинди", - деб хабар берди "Казпочта". 

Компаниянинг аниқлик киритишича, Хитойга ҳамда транзит йўли билан Хитой орқали жўнатма юбориладиган мамлакатлар: Бангладеш, Бруней, Бутан, Бирма, Камбожа, Малайзия, Монголия, Непал, Лаос, Шимолий Корея, Таиланд, Шри-Ланка, Филиппин, Тайванга почта жўнатмаларини юбориш тўхтатилган.

2 февралда Қозоғистон Хитойнинг Ухань шаҳридан 83 нафар фуқаросини ватанга қайтарганди.

Мавзуга оид