Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидга муносабат: «Хатирчидаги қишлоқда мавжуд муаммолардан бирига учинчи чоракда ечим топилади»
5 февраль куни Kun.uz сайтида эълон қилинган «Хатирчидаги қишлоқда барча қийинчиликлар жам: Муаммоларни ҳашар йўли билан эплаб бўлмай қолди» сарлавҳали мақолада тумандаги Навандак қишлоғида йиғилиб қолган муаммолар тилга олинганди.
Ҳудуддаги электр тармоқлари билан боғлиқ камчиликлар юзасидан «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ўз муносабатини билдирди.
«Ҳақиқатан ҳам, Хатирчи туманининг «Олтинобод» маҳалласи «Навандак» қишлоғида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Муаммо бўйича 5 февраль куни Хатирчи тумани электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси томонидан жойига бориб ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида «Навандак» қишлоғи Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йилдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорининг 2020 йил манзилли дастури режасига киритилгани аниқланди ва бу ҳақда аҳолига тушунтириш берилди.

Дастур асосида қишлоқдаги аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 3,2 километр 0,4-10 кВ.ли ҳаво электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда 1 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ишлари 2020 йилнинг учинчи чорагида режалаштирилган.

Қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш учун жами 284 миллион сўм маблағ сарфланади», дейилади «Навоий ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:06 / 11.09.2025
«Тошкент — Хатирчи» йўналишида йўловчи ташувчи корхонага ноқонуний ундирилган 710 млн сўмни йўловчиларга қайтариш мажбурияти юкланди
17:46 / 04.12.2024
Навоийда эрини уриб ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди
08:01 / 09.10.2020
Навоийда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 30 ёшга тўлмаган ҳайдовчи ва пиёда вафот этди
10:18 / 12.09.2020