Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 30 ёшга тўлмаган ҳайдовчи ва пиёда вафот этди
ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 19:50ларда, Навоий вилояти Хатирчи тумани, “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган 4К-372 автомобиль йўлининг 16-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Т. “Ласетти” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 27 ёшли М.Т. ва пиёда, 28 ёшли Ш.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этишган. Шунингдек, пиёда, 30 ёшли З.Н. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026