Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ маҳсулотларига нисбатан киритилган божларни пасайтиришга қарор қилди
14 февралдан АҚШ маҳсулотларига киритилган 10 фоизлик божлар 5 фоизга, 5 фоизлик божлар 2,5 фоизгача пасайтирилади.
Хитой давлат кенгашининг солиқ-тариф сиёсати бўйича қўмитаси АҚШнинг умумий қиймати 75 млрд долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўловларини пасайтиришга қарор қилди.
14 февралдан АҚШ маҳсулотларига киритилган 10 фоизлик божлар 5 фоизга, 5 фоизлик божлар 2,5 фоизгача пасайтирилади.
Қарор "Хитой-Америка иқтисодий ва савдо муносабатларининг соғлом ва барқарор ривожланишига" ёрдам бериш мақсадида қабул қилинди, дея қўмита баёнотидан иқтибос келтирмоқда "Синьхуа" агентлиги.
15 январда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари икки давлат ўртасидаги савдо низосини ҳал қилишнинг биринчи босқичи бўйича келишув имзолаганди. Келишувга кўра, Пекин икки йил давомида АҚШдан маҳсулот сотиб олиш ҳажмини камида 200 млрд долларга оширади, Вашингтон эса Хитой маҳсулотларига нисбатан қўшимча чекловлар жорий этмайди.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
11:22 / 23.06.2026