Ўзбекистонда Туркия, Венгрия, Украина, Уммон ва Грузия билан инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўриб чиқилди
Жорий йил 6 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир Сардор Умурзоқов бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Венгрия, Украина, Уммон Султонлиги ва Грузия Республикаси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Юқорида санаб ўтилган ҳар бир мамлакат билан икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш самараси танқидий кўриб чиқилди - хорижий шериклар билан амалга ошириш учун лойиҳалар ва келишувларни тайёрлаш тизимли йўлга қўйилмагани, шунингдек, имзоланганидан кейин уларнинг ижроси устидан мониторинги суст эканлиги қайд этилди.
Йиғилиш иштирокчиларига муаммоли масалаларни аниқлаш ва келишувларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш учун шакллантирилган лойиҳаларни инвентаризациядан ўтказиш топшириғи берилди.
Шунингдек, масъул раҳбарлар шерик-давлатларнинг мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ва технологик салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда биргаликда амалга ошириш учун янги лойиҳа таклифларини тақдим этишлари керак бўлади.
Бундан ташқари, савдо динамикаси ва юқорида кўрсатилган мамлакатлар бозорлари тузилмасини таҳлил қилиш асосида алоҳида товар позициялари бўйича савдони фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари ажратиб олинади.
Ушбу чора-тадбирлар юқорида кўрсатилган давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги бўйича режалаштирилган ҳукуматлараро тадбирларнинг кун тартибини тўлдирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
22:46 / 26.10.2024