Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги тажриба станцияси ташкил этилади
Мойли ва толали экинларни етиштиришни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Президентнинг “Мойли ва толали экинларни етиштиришни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги вазирлиги ва “Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази қошидаги Мойли ва толали экинлар илмий тажриба станциясини ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Станциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, зараркунандаларга ва сувсизликка чидамли, толали экинлар (техник каноп, зиғир) ҳамда мойдорлик сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи мойли экинлар навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш;
мойли ва толали экинларни етиштиришда замонавий ресурстежамкор ва сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда асосий агротехник тадбирларни инновацион технологиялар асосида механизациялашни жорий этиш;
соҳанинг етакчи хорижий илмий муассасалари билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мойли ва толали экинларни ривожлантириш муаммоларига бағишланган лойиҳа ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш;
интенсив равишда мойли ва толали экинларни етиштириш агротехнологиялари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
Қуйидагилар Станцияни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Давлат бюджетидан давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоят ҳокимлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан мойли ва толали ўсимликлар уруғларини етиштиришни ташкил этиш чораларини кўриш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Фанлар академиясининг Микробиология институти, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида соя уруғларига ишлов берадиган биопрепаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Станцияни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саховат кўчаси 51-уйга жойлаштиришни;
Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти балансида бўлган Юқоричирчиқ туманидаги 86 гектар суғориладиган ер майдонини, доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида станцияга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026