Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони 95 000 000 сўмга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилоятида трансформатор олиб келиб беришни ваъда қилиб 95 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2019 йил 12 декабрь куни 49 ёшли фуқаро А.С. Самарқанд шаҳридаги МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари бўлмиш 52 ёшли А.Т.га ўзини трансформатор ўрнатиш билан шуғулланишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у корхонанинг янги қурилган биносига 630 кВт электр токини етказиб берувчи трансформатор қутисини олиб келиб, янги трансформатор 95.000.000 сўм туришини ва Тошкент шаҳридаги заводдан олиб келиб беришини ваъда қилиб, А.Т.нинг ишончига кириб, ундан 95.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.нинг 03.02.2020 йилдаги аризасига асосан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026