Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди
Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, беш ёки олти нафар АҚШ аскари ҳамда олти нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлган.
Фото: Mustafa Andaleb / Reuters
Кобул шарқида қўшма операция ўтказиш чоғида АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди, деб хабар берди The New York Times газетаси.
Газета манбаларининг сўзларига кўра, операция Нангарҳор вилоятида ўтказилаётган бўлган. Томонлар нима учун бир-бирига қарши ўқ узгани маълум эмас.
Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, беш ёки олти нафар АҚШ аскари ҳамда олти нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлган.
Ўзини таништиришни истамаган Америка вакили журналистларга АҚШ олти нафар ҳарбий хизматчисини йўқотганини маълум қилган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:44 / 02.05.2026
Трамп Конгрессни Эрон билан уруш тўхтагани ҳақида хабардор қилди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026