Эрон сунъий йўлдошини орбитага чиқара олмади
Эрон Simorgh (Семурғ) ракета-ташувчиси ёрдамида Zafar сунъий йўлдошини орбитага чиқарди.
Бу ҳақда 9 февралда IRIB телеканали хабар берди.
Ракетанинг учирилиши ва барча тайёргарлик жараёни ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз ўтган. Ракета Имом Ҳумайний номидаги космодромдан учирилган.
Бироқ стартдан бироз ўтиб, сунъий йўлдош белгиланган орбитага етиш учун керакли тезликка эриша олмаган. Дастлаб сунъий йўлдошни 530 км баландликка чиқариш режалаштирилганди.
Қурилма фойдали қазилмалар излаш, ўрмонлар ҳолатини баҳолаш ва эҳтимолий табиий офатларни кузатиш учун Ер сиртини суратга олади. Шунингдек, сунъий йўлдош овозли хабарларни узата олади.
Маълум қилинишича, 2019 йил январда Эрон Payam сунъий йўлдошларини орбитага чиқаришга муваффақиятсиз уринишни амалга оширган. Ўшанда ҳам қурилма керакли орбитага чиқарила олинмаган.
Кейинроқ бир қатор давлатлар Эронни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузишда айблаган. Ҳужжат расмий Теҳронга ракеталар учиришни тақиқлайди.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
22:37 / 04.11.2024