Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Августдан Тошкентда қурилиш лойиҳалари фақат электрон шаклда экспертизадан ўтказилади
Шу йилнинг август ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича лойиҳалар экспертизаси янги тартибда амалга оширила бошланади. Унга кўра, экспертлар лойиҳаларни интернет тармоғи орқали қабул қилади, экспертизадан ўтказиб, интернет тармоғи орқали буюртмачига қайтаради. Бу ҳақда Қурилиш вазири биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
«Ҳозирги кунда бизда лойиҳалар қоғоз кўринишида экспертизадан ўтказилади. Бунинг учун лойиҳачилар бир нечта кўринишда лойиҳани нашрдан чиқариб, олиб келади, экспертлар уни қанчадир вақт ичида кўриб чиқади, кейин муаммоли жойларини қоғозда қайд этилган ҳолда қайтарарди. Бу вақт йўқолишига, турли англашилмовчиликлар ва коррупцияга ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги важидан зудлик билан рақамлаштиришни бошлаб юбордик.
Эндиликда, экспертлар ўзи ишлаётган жойда, масофадан туриб, лойиҳачилардан интернет орқали олади, уни экспертизадан ўтказади ва электрон шаклда жавобини беради. 2020 йил август ойида тест тартибида, 2021 йил 1 январидан бутун республикада лойиҳалар экспертизаси электрон тизимида олиб борилади», - деди Шерзод Ҳидоятов.
Мавзуга оид
17:09 / 16.07.2026
“Турон” метро бекати томининг бир қисми қулаб, икки киши жароҳатланди
10:39 / 16.07.2026
1 октябрдан идентификаторсиз қурилишга рухсат берилмайди
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
19:01 / 11.07.2026