Ўзбекистон | 16:45 / 12.02.2020
2768
1 дақиқада ўқилади

Геология соҳасидаги 4та илмий тадқиқот институти бирлаштирилиб, ягона таълим ва илм-фан кластери ташкил этилади

Геология илм-фани ва таълимини ривожлантириш режалаштирилмоқда

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда геология соҳасидаги 4та илмий тадқиқот институти бирлаштирилиб, ягона таълим ва илм-фан кластери ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Таъкидланишича, 2020 йил 15 мартгача Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

геология соҳасидаги 4та илмий тадқиқот институти моддий-техника базаси ва илмий кадрлар салоҳиятини бирлаштириб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ягона таълим ва илм-фан кластерини ташкил этиш;

янги ташкил этиладиган университетнинг раҳбарлик лавозимларидан бирига юқори малакали мутахассисни таклиф қилиш;

Санкт-Петербург тоғ-кон университети билан ҳамкорликда таълим дастурини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Масъуллар - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид