Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлар халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизим жорий қилинади
Халқ депутатлари кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш мўлжалланмоқда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 июлга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;
маҳаллий кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;
маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;
маҳаллий кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятни ташкил этиш;
вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат ва маҳаллий кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;
концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимлар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;
маҳаллий кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Адлия вазирлиги.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026