Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий-тадқиқот муассасаларини бюджетдан молиялаштиришга ўтилади
Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш мўлжалланган
Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасаларини бюджетдан молиялаштиришга ўтилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
қишлоқ хўжалиги илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш;
илмий-тадқиқот муассасаларини бюджетдан молиялаштиришга ўтиш;
фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий шаклларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий smart, ресурстежамкор ва инновацион технологиялар бўйича тор ихтисосликдаги малакали илмий кадрларни тайёрлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026