Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазирлиги рақамлашади: 60дан ортиқ бош план билан онлайн танишиш имкони пайдо бўлади
Қурилиш вазирлигида жорий этилаётган янги электрон тизимда республика бўйича 60дан ортиқ ҳудуднинг бош плани билан танишиш мумкин бўлади. Бу тадбиркорлар, оддий фуқаролар ва лойиҳа институтларига қўл келади.
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятовнинг билдиришича, вазирлик тизимидаги барча соҳалар рақамлашмоқда. Унинг доирасида 60дан ортиқ ҳудуднинг бош планини ўз ичига олган «Геоахборот» тизими иш бошлайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
«Қурилиш вазирлиги ҳар бир йўналишини рақамлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. “Геоахборот” тизими бошлаган ишимизнинг биринчиси бўлиб, унда Ўзбекистон харитаси акс этади. Харитада 60дан ортиқ шаҳар бош режаларининг электрон намунаси жойланади. Бу кенг қамровли рақамлаштириш ишларини бошлашга туртки беради. Барча маълумотлар очиқ бўлади.
Бу тизим орқали ҳам халқимиз, ҳам хорижлик инвестор ёки тадбиркор келажакда Ўзбекистоннинг қаерида нима қурилишига доир ахборотни ола билади. Бу лойиҳа институтларига ҳам қўл келади. Масалан, инвестор ўзи барпо қилмоқчи бино учун ерни танлаб, уни харид қилгач, лойиҳа институтининг оворагарчиликларининг олди олинади, ортиқча вақт сарфланмайди», - деди Қурилиш вазири биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов.
Мавзуга оид
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
08:47 / 12.11.2025