Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда афв этилган фуқаролар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда
Андижон ИИБ матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Андижон вилоятидан 7 нафар фуқаро муддатидан олдин жазодан озод этилиб, ўз оиласи бағрига қайтди.
«Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш мақсадида тегишли ташкилот ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ишлар ташкиллаштирилди.
Жумладан, Андижон вилояти ҳокимлиги, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ бошқармаси раҳбарияти томонидан Андижон вилоятида истиқомат қилувчи афв этилган 7 нафар фуқаро ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилди.Ушбу муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, афв этилган шахсларнинг яшаш хонадонларига ҳам ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари билан дилдан суҳбатлар қурилди. Турмуш шароитлари яқиндан ўрганилиб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Ҳозирда афв этилган шахслар ҳаётга мослашиши ва ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда», дейилади Андижон ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026