Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть-газ корхоналарининг молиявий барқарорлиги табиий газ учун янги тариф режасини ўрнатишга боғлиқ экани маълум қилинди
Жаҳон банки вакиллари билан Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди
Фото: Ўзтрансгаз
Жорий йилнинг 3-13 февраль кунлари Жаҳон банкининг энергетика соҳаси бўйича етакчи мутахассиси Ҳусам Бейдес бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюрди.
Ташрифининг мақсади – Ўзбекистоннинг газ секторидаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича йўл харитасини ва иш режасини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатиш, табиий газ учун тарифларни тартибга солиш ва газ соҳасида назорат ва маълумотларни йиғишнинг (SCADA) дастлабки концепциясини ишлаб чиқишни ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МСФО) ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Учрашув давомида томонлар Республикада табиий газ ва уни транспорт қилишда тариф сиёсатини хорижда синалган илғор ҳисоблаш усулларини жорий этган ҳолда ислоҳ қилиш масалалари бўйича ҳам сўз юритилди. Нефть ва газ корхоналарининг молиявий барқарорликка эришиши табиий газ учун белгиланадиган янги тариф режасини ўрнатишга боғлиқ эканлиги таъкидланди”, - дейилади “Ўзтрансгаз” матбуот хизмати хабарида.
Билдирилишича, ташриф давомида Жаҳон банки мутахассислари ишчи алоқаларини ўрнатиш ва маълумот тўплаш мақсадида ҳукумат идоралари, хусусан, “Ўзтрансгаз” ва стратегик консалтинг фирмалари билан учрашувлар ўтказишди.
Дастлабки миссия якунларига кўра, маслаҳатчилар қисқача ҳисобот тайёрлайдилар. Унда аниқланган натижалар, иш дастурига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича тавсиялар ва топшириқ ижроси давомида тўсиқлар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026