Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Саломатликни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи мактаб» лойиҳаси амалга оширилади
Халқ таълими вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида республиканинг учта ҳудудида “Саломатликни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи мактаб” лойиҳаси амалга оширилади
Лойиҳанинг асосий мақсади саломатликни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи мактаблар тармоғини кўпайтириш ҳамда ўқувчилар соғлиғини яхшилаш орқали таълим сифатини оширишдир. Шунингдек, ўқувчиларда тиббий таълим кўникмаларини шакллантириб, мактабда соғлом муҳитни яратишдан иборат.
Лойиҳа президентнинг 2018 йил 7 декабрдаги фармони билан тасдиқланган “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури”га мувофиқ амалга оширилади.
Жорий йилнинг 10-14 февраль кунлари 3та ҳудудда “Саломатликни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи мактаб” лойиҳаси доирасида халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизимлари ҳамда пилот мактаблари ходимлари учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қозоғистондаги маслаҳатчиси Л.Утемисова иштирокида семинарлар ўтказилди.
Семинарлар Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги 163-умумтаълим мактаби ва “Лидер” нодавлат таълим ташкилотида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 5-сонли ҳамда Риштон туманидаги 20-умумтаълим мактабларида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 25-сонли ва Деҳқонобод туманидаги 85-умумтаълим мактабларида ташкил этилди.
Ўзбекистон пилот мактаблари мутахассислари учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қозоғистондаги маслаҳатчиси Л.Утемисова томонидан мазкур лойиҳани амалга ошириш йўналишларини танлаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди, дейилади ХТВ маълумотида.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026