Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади
Қонун лойиҳасининг мақсади келгусида ишчи муҳитни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имкониятлар бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан иборат
2020 йил 14 февраль куни Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди. Унга қонун лойиҳаси ташаббускори – Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси вакиллари ҳам таклиф этилди.
Қайд этилганидек, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чоралар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳанинг мақсади келгусида ишчи муҳитни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имкониятлар бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан иборатдир. Унда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат эгалигида бўлгани сингари юридик ва жисмоний шахслар эгалигида ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Қўмита мажлисида депутатлар қонун лойиҳасидаги баъзи камчиликларни тузатиш, лойиҳага тааллуқли барча ҳужжатлар Қонунчилик палатаси регламентига мувофиқ тайёрланган бўлиши ва тўлиқ тақдим этилиши лозимлигини қайд этиб ўтишди. Бундан ташқари, лойиҳада соҳада ишлатиладиган атама ва асосий тушунчаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилгани, айрим моддаларнинг тўғридан-тўғри ишлайдиган норма талабига жавоб бермаслиги танқид қилинди.
Мажлис якунида қўмита аъзолари ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишда, мамлакатимизнинг заргарлик фаолиятни тартибга солишда асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаган ҳолда, уни палата мажлисида биринчи ўқиш учун депутатлар ҳукмига ҳавола этишга қарор қилдилар.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
08:00 / 18.02.2026
Чиплардан совитишгача: сунъий интеллект инфратузилмасини ушлаб турган ресурслар
16:19 / 16.02.2026