Жамият | 19:57 / 15.02.2020
13034
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси сабаб энг кўп ўлим ҳолати қаерда кузатилди?

15 февралдан 1 мартга қадар Жомбой туманида «Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги» эълон қилинди. Нега бу тадбир айнан ушбу туманда ташкил этилди? Чунки Самарқанд вилояти бўйича энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Жомбой ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу муносабат билан вилоят ИИБ томонидан Жомбойда семинар ўтказилди. Марказий ва ички йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг оғир оқибатлари акс этган, фуқароларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақирувчи «Тарғибот автокарвони» ташкил этилди.

Мисол учун, 2019 йилнинг 12 ойи давомида вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари 4,6 фоизга, бунинг оқибатида вафот этганлар сони 5,9 фоизга камайган. Жомбой туманида эса аксинча, бундай ҳолатлар ортган. Жами 69 та (2018 йилда 59) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда 21 (2018 йилда 59) нафар фуқаро вафот этган.

Туман ҳудудида оғир оқибатли ва инсонлар ўлими билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш мақсадида бир қатор режалар белгилаб олинди. Хусусан, транспорт, пиёдалар ва болалар ҳаракати серқатнов бўлган ҳудудларни белгилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилиш, техник тайёргарлигини таъминлаш, аниқланган камчиликлар юзасидан кескин чоралар кўрилади. Туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган ҳамда маҳаллий автомобиль йўлларида талабга жавоб бермайдиган ҳолатлар, хусусан, асфальтдаги носозликлар, кавлангандан сўнг таъмирланмаган ҳудудлар, сувоқова қудуқлар, эскирган йўл белгиларини бартараф этиш режалаштирилди.

Мавзуга оид