Жаҳон | 22:46 / 15.02.2020
6187
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг сайловларга аралашишга уриниш кўпинча «ичкаридан» бўлишини айтди

Цукербергнинг сўзларига кўра, ҳар куни миллионга яқин сохта саҳифалар, аксарият ҳолларда улар яратилганидан бир дақиқа ўтишига ёпилади.

Фото: Reuters

Сайловларга ижтимоий тармоқлар орқали таъсир кўрсатишга уриниш борган сари ташқаридан эмас, балки ичкаридан – сайлов ўтаётган мамлакат аҳолиси томонидан бўлмоқда, деди Facebook раҳбари Марк Цукерберг.

«Гап хориждан уринишлар эмас, балки кўпроқ «ички» уринишлар тўғрисида бормоқда», - деди у Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда.

Цукерберг кейинги йилларда сайловларга таъсир кўрсатишга уринишлар мураккаблашганини, шу боис Facebook кенг миқёсдаги ҳимоя чораларини кўраётганини айтди.

Аммо унинг огоҳлантиришича, бу борадаги вазият доимо ўзгариб бормоқда.

Цукербергнинг сўзларига кўра, ҳар куни миллионга яқин сохта саҳифалар, аксарият ҳолларда улар яратилганидан бир дақиқа ўтишига ёпилади. У булар асосан сайловга таъсир кўрсатишга уринган одамларнинг аккаунтлари эмас, балки спамчиларнинг саҳифалари эканлигини айтди.

Мавзуга оид