Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ташқи ишлар вазири АҚШни «ақлини йўқотмаслик»ка чақирди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда чиқиши чоғида Хитой технологик компаниялари ХХР разведкаси учун «троя оти» эканлигини айтганди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И/Фото : РИА Новости
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ расмий вакилларининг Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференция чоғида Хитойга нисбатан билдирган айбловлари асоссиз эканлигини таъкидлади.
«Уларнинг барча айтган гапларига жавоб қайтариш учун вақт кетказмоқчи эмасман. Фақат айтадиган гапим шуки, Хитойга қарши барча айбловлар ёлғон, улар фактларга асосланмаган», - деди Ван И Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда чиқиш қилар экан.
«АҚШ, дунёнинг супер давлати ақлини йўқотмаслигига умид қиламиз», - деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда чиқиши чоғида Хитой технологик компаниялари ХХР разведкаси учун «троя оти» эканлигини айтганди. Бундан ташқари, Помпео Хитой компартияси Ғарбга таҳдид солишини қайд этганди.
АҚШ маъмурияти Хитойнинг Huawei компаниясини ҳарбийлар ва разведка билан ҳамкорликда айблаб келади. Бундан ташқари, АҚШ қатор давлатларни 5G технологиясига ўтишда Huawei қурилмаларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
08:23 / 04.05.2026