Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда аёлни дарёга итариб, сўнгра уни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик чўкиб кетди
Санкт-Петербургда маст эркак бир аёлни Фонтанка дарёсига итариб, сўнгра уни қутқармоқчи бўлганда чўкиб кетди.
Бу ҳақда Санкт-Петербург фавқулодда вазиятлар бошқармасида маълум қилинган.
Воқеа тунги вақт юз берган.
“Тахмин қилинишича, маст ҳолда бўлган эркак аёлни тўсиқ устидан дарёга итариб юборган. Шундан кейин у дастлаб аёлни қўл остидаги воситалар билан қутқаришга ҳаракат қилган, кейин ўзини сувга ташлаган. Қутқарув бўлинмалари етиб келгунча аёл қирғоққа чиқарилиб олинган ва тез тиббий ёрдам бригадасига кўздан кечирилиш учун топширилган”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, 16 февраль соат 2:25да пост-патрул хизмати ғаввослари томонидан дарёда 1956 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жасади топилган. 1971 йилда туғилган аёл совқотиш аломатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Мавзуга оид
20:53 / 20.06.2026
Бутун Кавказни бирлаштирган фожиа. Саккиз ёшли Хизир Дербичев олти кундан буён қидирилмоқда
08:39 / 28.05.2026
Брюсселда ўзбекистонлик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
10:44 / 23.04.2026